TikTok америкалик инвесторлар қўлига ўтади

АҚШ ва Хитой TikTok’ни сотиш бўйича келишувга эришди, ижтимоий тармоқ америкалик инвесторлар қўлига ўтади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик хабарига кўра, ТikTok ижтимоий тармоғи Ораcle, Andreessen Horowitz ва Silver Lake инвестиция компанияси кирувчи инвесторлар консорциумига сотилади.
«Келишув доирасида ТikTok’га эгалик қилувчи Хитой компанияси ByteDance’нинг улуши 20 фоиздан камроқ миқдоргача камайтирилади. Бу эса платформага Қўшма Штатларда ишлашни давом эттиришга ва миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга риоя қилишга имкон беради», дея ёзмоқда нашр.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, америкалик инвесторлар TikTok’нинг тахминан 80 фоиз акциясига эгалик қилади. Дастлабки келишувда иловани бошқариш учун янги Америка компанияси ташкил этилиши назарда тутилган.