Хитойда шимпанзега TikTok кўрсатиш тақиқланди

Хитойда шимпанзега TikTok кўрсатиш тақиқланди

Хитойнинг йирик ҳайвонот боғларидан бири ҳайратомуз қарор қабул қилди: эндиликда ташриф буюрувчилар шимпанзега мобил телефонлар орқали TikTok ёки бошқа видеоларни кўрсатиши мумкин эмас. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, боғда яшайдиган Дин-дин лақабли шимпанзе бир неча вақтдан бери ташриф буюрувчиларнинг мобил телефонлари орқали турли видеоларни томоша қилиб келаётган. Аммо маъмурият маймуннинг кўриш қобилиятига зарар етмаслиги учун унинг “цифровой контент”дан узоқлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Мутахассислар фикрича, шимпанзе инсонга ўхшаш равишда экранга кўп қараганда, кўзнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли маъмурият ҳайвонни ҳимоя қилиш мақсадида махсус тақиқ белгисини ўрнатиб, ташриф буюрувчилардан маймунга видео намойиш қилмасликларини илтимос қилган.

Қарорда жазо чоралари назарда тутилмаган. Яъни, кимдир маймунга телефондан видео кўрсатса, у расмий равишда жаримага тортилиши ёки жазоланиши йўқ. Бироқ ҳайвонот боғи ходимлари ташриф буюрувчиларни қатъийлик билан огоҳлантириб, Дин-диннинг саломатлиги биринчи ўринда туриши лозимлигини эслатиб келмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: