Eвроиттифоқ Трампнинг чақириғига тезлаштирилган тарзда жавоб бермоқчи

Eвроиттифоқ Трампнинг Россия суюлтирилган газидан воз кечиш чақириғига тезлаштирилган тарзда жавоб бериши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg
Агентликнинг хабар беришича, Европа Иттифоқи Москва билан энергетик савдони чеклаш бўйича АҚШ президенти маъмурияти томонидан билдирилган чақириқларга жавобан Россия суюлтирилган газидан тезлаштирилган тарзда воз кечиш чораларини ишлаб чиқмоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, ҳозирда Евроиттифоқ томонидан ишлаб чиқилаётган янги санкциялар пакети Россиядан суюлтирилган газ импортини 2027 йил охиригача тўлиқ тўхтатишни назарда тутувчи бандни ўз ичига олиши мумкин.
Шунингдек, Еврокомиссия Россия энергетика ресурсларига қарамликни тугатишга қаратилган RePowerEU режасига ўзгартишлар киритиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Ушбу ташаббус муқобил етказиб бериш манбаларига ўтишни тезлаштириш ва ЕИнинг ўз энергетика инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутади.