Франция сиёсий ва молиявий босим остида

Франция сиёсий ва молиявий босим остида

Франциядa сиёсий беқарорлик кучаймоқда. Охирги икки йил ичида мамлакат беш бош вазир алмаширди. Парламент учга бўлиниб кетгани учун ҳукумат муҳим қарорларни, жумладан бюджетни қабул қилишда қийналмоқда.

Давлат қарзи 3 триллион еврони ошиб, ЯИМнинг 114 фоизига тенглашди. 2025-йилда қарзни қоплаш харажатлари 67 миллиард евродан чиқиши кутилмоқда. Рейтинг агентликлари Франциянинг молиявий кўрсаткичларини пасайтирди, бу эса иқтисодиёт учун хавфли сигнал бўлди.

Мамлакатда норозилик намойишлари давом этмоқда. Касаба уюшмалари ва сиёсий партиялар ҳукумат сиёсатига норози бўлиб, кўчаларга чиқмоқда. Таҳлилчилар Францияни “қарз ва беқарорлик домидаги давлат” сифатида таърифламоқда.

Президент Эммануэль Макрон янги бош вазир қилиб 39 ёшли Себастьян Лекорнуни тайинлади. Энди унинг олдида асосий вазифа – парламент билан келишиб, 2026-йилги бюджетни тасдиқлаш. Бу қарор Франциянинг келажагини белгилаб берувчи муҳим синов бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: