Камчаткада яна зилзила юз берди

Бу сафар яриморолдаги зилзила кучи 7,8 магнитудани ташкил этди, деб хабар берди вилоят ФВБ.
Россия Фанлар Академияси Геофизика хизмати эса, Камчатка соҳилларидаги ер силкиниши магнитудаси 7,2 баллни ташкил қилганини билдирди.
«Камчаткада юз берган зилзиладан сўнг барча хизматлар юқори даражадаги шай ҳолатга ўтказилди», — деди Камчатка губернатори Солодов.