“Толибон” АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонга қайтишига тайёр эмаслигини билдирди

«Афғонистон ва АҚШ бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиши керак, аммо бу Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги ҳарбий иштирокисиз амалга оширилиши лозим», — деб ёзди Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Зокир Жалолий Х тармоғида.
Жалолий иккала давлат ҳам «ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида» иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ўрнатиши мумкинлигини таъкидлади.
«Афғонлар тарихда ҳеч қачон бировнинг ҳарбий иштирокига рози бўлмаган. Аммо ўзаро ҳамкорликнинг бошқа турлари учун АҚШ олдида барча йўллар очиқ», — дея қўшимча қилди Жалолий.