Филиппинда йирик коррупция можароси сабаб минглаб одамлар норозилик намойишига чиқди

Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, Филиппин бюджетида тахминан 17,6 миллиард долларлик камомад аниқланган. Мамлакат молия вазири эса коррупция туфайли инфратузилма учун ажратилган маблағларининг 70 фоизигача қисми “еб юборилаётгани”ни билдирган.
Бу хабардан сўнг минглаб талабалар ва мухолифат вакиллари норозилик намойишига чиқишди. Намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Митинг иштирокчилари кўчаларда шиналарни ёқди, полициячиларга тош ва шиша идишлар улоқтирди.
Маълумотларга кўра, тахминан 40 нафар полициячи жароҳат олган, 17 нафар намойишчи ҳибсга олинган.