Германия ва Польша Россияни янги провокациялардан огоҳлантирди

Германия ва Польша Россияни янги провокациялардан огоҳлантирди

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Нью-Йоркда бўлиб ўтган фавқулодда йиғилиши ортидан Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни янги таҳдидлардан қайтариш мақсадида кескин баёнот берди:

«Ҳар ким билиши керак: биз ҳар қандай вақтда жавоб қайтаришга тайёрмиз».

Вадефуль НАТОнинг якдиллигига урғу бериб, Москвани «агрессив ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.

🇩🇪 Германия мудофаа вазири Борис Писториус эса Handelsblatt нашрига берган интервьюсида Путиннинг НАТО якдиллигини етарлича баҳоламайотганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Eurofighter ҳарбий учоқлари хавф туғилганда ҳаракатга тайёр, аммо провокацияларга берилмаслик лозим:

⚠️ «Путиннинг режаси шундай: аввал НАТОни қўзғатиш, кейин эса кескинлик юзага келса, буни гўё кутилмаган воқеадек кўрсатиб, альянсни обрўсизлантириш».

🇵🇱 Польша ҳам аввалроқ баёнот бериб, агар зарурат туғилса, унинг ҳаво ҳудудига кириб келган самолёт ва ракеталарни суратида йўқ қилишини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: