Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги асосий таклифлари:
🔸Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш;
🔸Афғонистон ҳудуди орқали халқаро транспорт ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича БМТнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш;
🔸Ўзбекистонда БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини очиш;
🔸Соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида сунъий интеллект моделларини беғараз алмашишга қаратилган Халқаро ҳамкорлик механизмини яратиш;
🔸“Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.
У Марказий Осиёни тинчлик, яхши қўшничилик ва шериклик маконига айлантириш мақсадига эришилгани ҳамда ёпиқ чегаралар ва можаролар даври ўтмишда қолганини ҳам таъкидлади.