Арманистонда мухолиф сиёсатчи отиб ўлдирилди

Арманистонда мухолиф сиёсатчи отиб ўлдирилди

Ўтган тунда ўз уйининг олдида Володя Григорян ва унинг дўсти криминал полиция ходими Карен Абрамян ниқобли кишилар томонидан отиб кетилди, деб хабар қилмоқда @SputnikARM.

Григорян мухолиф партия «Апрелу Еркир» вакили эди.

Сўнгги вақтда Арманистонда бош вазир Никол Пашинян томонидан жамиятда ҳар қандай обрўга эга бўлган кучларга қарши кескин чеклов чоралари кўрилмоқда. Хусусан мамлакат бош руҳонийси ҳамда Арманистон электр тармоқлари мулкдори, обрўли бизнесмен Самвел Карапетян ҳибсга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: