Бангкокдаги шифохона олдида йўл ўприлиб тушди

Бангкокдаги шифохона олдида йўл ўприлиб тушди

Таиланд пойтахтида 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.

Нашрнинг хабар беришича, ҳодиса натижасида иккита электр устуни ва битта полиция машинаси чуқурга тушиб кетган, ҳеч ким жабрланмаган.

«Тахминан 3,5 минг бемор ва яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинган. Ҳодиса сабаби сифатида шифохона яқинидаги туннел ва станция туташган жойдаги тупроқ чўкиши кўрсатилмоқда», дея ёзмоқда Bangkok Post.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: