Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган «домлага» жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган «домлага» жиноят иши қўзғатилди

 

Аниқланишича, маҳалла еттилиги огоҳлантиришига қарамай 67 ёшли аёл 15 ёшли набираси А.Р.ни 27 ёшли М.Р.га турмушга берган.

 

Қиз вояга етмагани учун никоҳ расман қайд этилмаган. Бироқ 1950 йилда туғилган И.М. моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ ўқиб берган.

 

Натижада, М.Р.га нисбатан ЖКнинг 128-моддаси, И.М.га нисбатан эса ЖКнинг 125-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: