Тошкент вилоятида болалар овқатдан заҳарланди

Кеча Пискент ва Бўка туманларидаги бир нечта боғчада тарбиячилар саломатлигида ўзгариш кузатилгани учун тиббиёт бирлашмаларининг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилинган.
ММТВнинг маълум қилишича, бемор болаларга “Ошқозон ичак фаолиятининг ўткир фунционал бузилиши, овқат токсикинфекцияси” ташхиси қўйилган. Уларнинг аксарига аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилган.
Болалар сифатсиз кефирдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда. Ҳозир беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда.
Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.