Пит Ҳегсет юзлаб генерал ва адмиралларни фавқулодда йиғилишга чақирди

Пит Ҳегсет юзлаб генерал ва адмиралларни фавқулодда йиғилишга чақирди

Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Газетанинг маълум қилишича, 30 сентябрда Виржиниядаги денгиз пиёдалари базасида бўлиб ўтадиган учрашувга тахминан 800 нафар америкалик генерал ва адмирал таклиф қилинган.

Пит Ҳегсет нима сабабдан фавқулодда йиғилиш чақиргани номаълум. Ҳатто юқори мартабали генераллар ва уларнинг штаблари ҳам бунга аниқлик киритолмаган.

Пентагон матбуот котиби Шон Парнелл Пит Ҳегсет кейинги ҳафтанинг бошида юқори ҳарбий раҳбарлар олдида чиқиш қилишини тасдиқлади, аммо бошқа тафсилотларни очиқламади.

«Доналд Трамп маъмурияти бу йил кўплаб юқори лавозимли расмийларни ишдан бўшатгани сабабли ҳарбийлар орасида хавотир пайдо бўлган», дея ёзмоқда Тhe Washington Post.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: