Қозоғистон Афғонистонга 272 тонна гуманитар ёрдам юборди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги KazAID халқаро ривожланиш агентлиги кўмагида Афғонистонга катта миқдордаги гуманитар ёрдам партиясини жўнатди.
Жами 272 тонна 728 килограмм оғирликдаги 26 вагон гуманитар ёрдам темир йўл орқали Кобулга етказилди.
Унга чодирлар, шакар, кўрпа-тўшак, гўшт консервалари ва ун киради.
“Қозоғистон яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўналишига содиқ қолган ҳолда минтақада гуманитар барқарорликни таъминлашга бундан буён ҳам ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди”, — дейилади хабарда.