Саудия Арабистони Фаластинга 90 миллион доллар ажратади

Саудия Арабистони Фаластин маъмуриятини молиялаштириш учун фавқулодда халқаро коалиция тузилганини эълон қилди, деб хабар беради Aljazeera.
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд коалиция қатор асосий ҳамкорлар билан биргаликда Фаластин маъмуриятига бевосита молиявий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Шунингдек, Саудия Арабистони саъй-ҳаракатларга 90 миллион доллар ажратишини айтди.
Фаластин ҳам халқаро ҳамжамиятни Нью-Йорк декларациясини қўллаб-қувватлашга чақирди.