Трамп Ғазо бўйича янги “тинчлик режаси”ни таклиф этди

Трамп Ғазо бўйича янги “тинчлик режаси”ни таклиф этди

 

Financial Times ёзишича, АҚШ президенти БМТ Бош Ассамблеяси доирасида мусулмон давлатлари етакчилари билан учрашувда Ғазодаги можарони ҳал қилиш бўйича янги режа тақдим этди.

 

Режа асосида Ғазога араб ва мусулмон давлатлари ҳарбийларидан иборат контингентни жойлаштириш таклиф қилинган. Трамп бу тажриба анклавда вазиятни барқарорлаштиришига ишонмоқда.

 

Барча гаровдаги исроилликларни озод қилиш ҳам режанинг муҳим банди сифатида қайд этилган.

 

Исроил армиясига келсак, Трампнинг режасига кўра, улар январь-март ойларидаги вақтинчалик сулҳ даврида эгаллаб турган позицияларига қайтиши керак.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: