Урушдан кейин Ғазо секторини ким бошқаради?

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр урушдан кейин Ғазо секторини бошқариши мумкин — Financial Times.
Газетанинг ёзишича, Блэрга Gaza International Transitional Authority (“Ғазо Халқаро ўтиш даври маъмурияти) дея номланувчи халқаро тузилма раиси лавозими таклиф қилинган. Ушбу тузилма минтақани ўтиш даврида бошқариши кўзда тутилган.