БМТ Эронга қарши санкцияларни тикламоқда — Reuters

Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия ва Хитойнинг Эрон ядровий битимини узайтириш бўйича резолюциясини қабул қилмаган. Мазкур резолюция лойиҳаси Эронга қарши санкцияларни тиклашни ярим йилга кечиктиришни назарда тутган эди.
«БМТнинг Эронга қарши санкциялари шу ҳафта охирида яна кучга киради», — деб маълум қилди Буюк Британиянинг БМТдаги доимий вакили.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Хавфсизлик Кенгаши раисини бугунги қарорни «ноқонуний» деб эълон қилишга чақирган.