Магистратурага қўшимча қабул очилади

2025/2026-ўқув йили учун белгиланган асосий квоталардан ташқари, магистратурага киролмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти яратилади.
Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳлар томонидан мустақил белгиланади.