NASA астероидга ядровий зарба бериш имкониятини ўрганмоқда

Олимлар 2032 йилда Ойни 2024 YR4 астероиди билан тўқнашиш хавфидан ҳимоя қилиш усулларини кўриб чиқмоқда.
Биринчи усул — траекторияни озгина ўзгартириб, орбитани эҳтиёткорлик билан силжитиш. Ҳатто кичик оғиш ҳам тўқнашувдан қочишни кафолатлайди, бироқ бунинг учун жисмнинг аниқ массасини билиш зарур, акс ҳолда хато тескари натижага олиб келиши мумкин.
Иккинчи усул — астероидни парчалаш (катта аппарат билан зарба бериш ёки ядровий портлаш). Моделлар кўрсатишича, тахминан 1 мегатонналик портлаш 2024 YR4 ни хавф туғдирмайдиган бўлакларга ажратиб юбориши мумкин.
Олимлар астероиднинг характеристикаларини аниқлаштириш ва якуний қарор қабул қилиш учун 2028 йилда унинг янги яқинлашишини кутишга чақирмоқда.