NATO Россиянинг МиГ-31 қирувчи самолётлари Эстония ҳаво ҳудудига адашиб кирган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда — Bild

«Бир қатор Европа давлатлари ёпиқ эшиклар ортида Россиянинг МиГ-31 қирувчи самолётлари Эстония ҳаво ҳудудига 5 км чуқурликка қадар тасодифан кириб борган ва у ерда 12 дақиқа бўлган деб ҳисоблашмоқда», деб ёзади нашр.
Эстония 19 сентябрда Россиянинг учта МиГ-31 қирувчи самолёти ўзининг ҳаво ҳудудини бузганини маълум қилди. Россия эса буни инкор қилмоқда.