Россия ва Беларус паралимпиячиларига спорт мусобақаларида ўз байроқлари остида иштирок этишларига рухсат берилди — Deutsche Welle

Россия ва Беларус паралимпиячиларига спорт мусобақаларида ўз байроқлари остида иштирок этишларига рухсат берилди — Deutsche Welle

Нашр хабарига кўра, Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ХПҚ) Сеулда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяда Россия ва Беларус миллий паралимпия қўмиталарининг аъзолигини тўлиқ тиклаган. Мазкур икки давлатнинг аъзолиги 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан сўнг тўхтатилган эди.

Шундай қилиб, Россия ва Беларус паралимпия спортчилари 2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган Қишки ўйинларда ўз миллий байроқлари остида иштирок этиш ҳуқуқини расмий равишда қўлга киритди.

Бироқ уларнинг якуний иштироки айрим спорт турлари бўйича халқаро федерацияларнинг қарорига боғлиқ. Ҳозирча бу федерациялар Россия ва Беларус спортчиларини мусобақалардан четлатилган деб ҳисобламоқда.

«ХПҚ бу борада Халқаро Олимпия Қўмитасидан (ХОҚ) фарқли йўл тутди. Аввалроқ ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчилар 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида фақат нейтрал мақомда, бир қатор қатъий шартларга риоя қилган ҳолда иштирок этишлари мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарган эди», дея ёзмоқда Deutsche Welle.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: