Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер чиқарди — SANA

Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер чиқарди — SANA

Агентликнинг хабар беришича, суд 2011 йилда Дераада юз берган воқеалар билан боғлиқ айбловлар асосида Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга нисбатан сиртдан ҳибсга олиш ордерини чиқарган. Судянинг сўзларига кўра, бу қарор “халқаро таъқиблар йўлини очади”.

2011 йилда Дераада Башар Асад ҳукуматига қарши норозилик намойишлари бошланган эди. Намойишлар кейинчалик жангарилар, мухолифат гуруҳлари ва Сурия армияси ўртасидаги қуролли тўқнашувларга айланиб кетганди. Ордер Дераа воқеаларида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари томонидан берилган даъво асосида чиқарилган.

2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилди, собиқ президент эса Россияга қочиб кетди. Кремл расмий равишда унга “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини билдирган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: