Трамп Зеленскийга ваъда бермади

Трамп Зеленскийга ваъда бермади

Яқинда Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп Киевнинг Американинг узоқ масофага мўлжалланган қуролларини қўллашига қўйилган чекловлар бекор қилинишини истисно қилмаслигини, бироқ қатъий мажбуриятларни олишдан тўхтаганини маълум қилди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

«Президент Трамп Украина президенти Зеленскийга Украинанинг Россиянинг халқаро миқёсда тан олинган қисмига нисбатан Америка узоқ масофали қуролларини қўллашига қўйилган чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди. Бироқ у буни амалга оширишга ваъда бермади», — дейилади мақолада.

Муаллифларга кўра, Зеленский Трампдан узоқ масофага мўлжалланган қуролларни кўпроқ тақдим этишни ва улардан фойдаланишга қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўраган.

«Трамп бу ғояга қарши эмаслигини айтди. Бироқ иккала манба ҳам газетага АҚШ президенти ҳеч қандай ваъда бермаганини айтди», деб таъкидлайди газета.

The Wall Street Journal (WSJ) газетасининг тушунтиришича, Пентагон котиби Пит Хегсет ва унинг ўринбосари Элбриж Колби Украинанинг АҚШда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланишига чекловлар устида ишламоқда. Шу баҳордан бошлаб улар, жумладан, Киевнинг ATACMS ракеталаридан фойдаланишини чеклаб қўйишди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: