Ҳиндистон баллистик ракетани темир йўл қурилмасидан учирди

Ҳиндистон баллистик ракетани темир йўл қурилмасидан учирди

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингхнинг маълум қилишича, Ҳиндистон ўрта масофага мўлжалланган Agni-Prime баллистик ракетасини мобил темир йўл қурилмасида муваффақиятли синовдан ўтказди.

“Мобил темир йўл платформасидан ракета учирилиши Ҳиндистоннинг стратегик тўхтатиб туриш қобилиятининг ортиб бораётганини намоён этди”, деб ёзади вазир X ижтимоий тармоғида.

Agni-Primeнинг муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилгани Ҳиндистонга мобил темир йўл қурилмалардан ракеталарни учириш имкониятига эга давлатлар гуруҳига қўшилиш имконини берди, дея қўшимча қилди Сингх.

Agni-Prime баллистик ракетаси Ҳиндистоннинг янги авлод ракета тизимининг бир қисмидир. У 2000 километр узоқликдаги нишонларни уришга қодир, деб хабар берди tass.ru.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: