Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ғ.С.” “Ишонч” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 299,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.О.” фермер хўжалиги раҳбари М.Б. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 109,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: