Нетаньяху костюмидаги QR-код ортида нима ётибди?

Нетаньяху костюмидаги QR-код ортида нима ётибди?

2023 йил 26 сентябр куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТда чиқиш қилар экан, костюмининг ёқасида QR-код тақиб олган эди. Уни смартфон орқали сканер қилган ҳар қандай киши 2023 йил 7 октябр куни ХАМАС томонидан Исроилда амалга оширилган қирғин ҳақидаги саҳифага йўналтирилади. У ерда ўлдирилганлар суратлари, жиноят жойлари акс этган — террор ҳужжатлари жойлаштирилган.

Бундан ташқари, Нетаньяху нутқида яна бошқа таъсирли усуллардан ҳам фойдаланди — у квиз (викторина) карточкасини ва террорчи раҳбарлари йўқ қилинган жойлар белгиланган харитани намойиш этди. Масалан, у ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насрулло ҳақида гапирди. Уларнинг барчаси, унинг сўзларига кўра, «gone» — яъни йўқ қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: