Тошкент вилоятида боғчаларда қанча бола заҳарлангани очиқланди

Тошкент вилоятида боғчаларда қанча бола заҳарлангани очиқланди

Вазир бошчилигидаги масъуллар Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида юзага келган ҳолатни ўрганди.

Аввалроқ Пискент ва Бўка туманларидаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида қайд этилган ҳолат юзасидан вазирлик томонидан дастлабки муносабат билдирилганди.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосари Азизбек Турдиев ҳамда масъуллар Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларида бўлиб, вазиятни жойига чиқиб ўрганди.

Тегишли ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан ҳамкорликда боғчалардаги шароитлар, ошхоналар ҳолати кўздан кечирилди. Раҳбарлар ва тарбиячилар билан мулоқот ўтказилди.

Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор. Шунингдек, Пискент ва Бўка туманларидаги тарбияланувчилар ҳам босқичма-босқич тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Шу кунгача болалар соғлигига жиддий хавф туғдирадиган ҳолатлар аниқланмади.

Мазкур вазият ҳуқуқ-тартибот органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: