Трамп туғма фуқароликни тақиқлаш масаласини Олий судга олиб чиқди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Олий суддан унинг туғма фуқароликни чекловчи фармони Конституцияга мувофиқлигини текширишни сўради, деб хабар берди CNN.
Оқ уйнинг таъкидлашича, қуйи суднинг Трамп фармонини бекор қилиш ҳақидаги қарори АҚШ чегара хавфсизлигига путур етказади. Маъмурият фикрича, бундай қарорлар «юз минглаб номақбул шахсларга Америка фуқаролиги имтиёзини беради».
Жорий йил 21 январда Дональд Трамп туғма фуқароликни чекловчи фармонни имзолаган эди. Мазкур чора буйруқ кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида туғилган болаларга нисбатан қўлланилади.