Трамп Украина учун Россия ҳудудида узоқ масофали қуроллардан фойдаланиш бўйича чекловларни олиб ташлашга тайёр — The Wall Street Journal

Трамп Украина учун Россия ҳудудида узоқ масофали қуроллардан фойдаланиш бўйича чекловларни олиб ташлашга тайёр — The Wall Street Journal

«АҚШ президенти бу ҳақда сешанба куни Зеленский билан учрашувда маълум қилган. Украина президенти ушбу учрашувда Трампдан 2500 километргача учувчи Tomahawk ракеталарини сўраган. Бироқ Трамп бу борада аниқ ва тўғридан-тўғри мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган», дея қайд этади газета.

WSJ манбаларига кўра, Украина расмийлари мазкур масалани муҳокама қилиш учун кейинги ҳафта Вашингтонга бориб, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет билан музокаралар олиб боради.

Аввалроқ Зеленский Axios’га берган интервюсида «Агар Россия урушни тўхтатмаса, Кремлда ишлаётган расмийлар энг яқин бомбадан сақланиш бошпаналари қаерда жойлашганини билишларига тўғри келади», деган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: