Элдор Шомуродов гол урган ўйинда жамоаси ютқазди

Туркия чемпионати 7-турида «Башакшеҳир» сафарда «Коньяспор» билан беллашди.
Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Истанбул клуби сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда тушиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Аббос Файзуллаев эса 64-дақиқада захирадан қўшилди.
Туркия Суперлигаси. 7-тур
Коняспор — Башакшеҳир 2:1
Голлар: Ндао (16), Опоку (45+1, автогол) — Шомуродов (57).