Франция махсус хизматлари мени Молдовадаги мухолифат Теlegram каналларини цензура қилишга мажбурламоқчи бўлган – Дуров

Франция махсус хизматлари мени Молдова ҳукуматига ёрдам беришга ҳам мажбурлашга уринишган, деди Павел Дуров.
Telegram асосчисининг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Францияда бўлган даврида унга ушбу мамлакат махсус хизматлари мурожаат қилиб, суд жараёнида ёрдам эвазига Молдовадаги мухолифат Теlegram каналларини цензура қилишни сўраган.
«Бу бир неча сабабга кўра қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир. Агар махсус хизматлар ҳақиқатан судга мурожаат қилган бўлса, бу суд жараёнига аралашишга уриниш ҳисобланади. Агар йўқ бўлса, унда улар менинг Франциядаги ҳуқуқий ҳолатимдан Шарқий Европадаги сиёсий жараёнларга таъсир ўтказиш учун фойдаланишга уринган бўлади. Бундай схемани биз Руминияда ҳам кузатганмиз», — деди Дуров.
«Франция ва Молдова ҳукуматлари томонидан берилган рўйхатдаги каналларни текширганимиздан сўнг, биз Telegram қоидаларини бузган бир нечта каналларни аниқладик ва уларни ўчирдик. Тез орада Telegram жамоаси “муаммоли” деб аталган Молдова каналларининг иккинчи рўйхатини олди. Биринчисидан фарқли ўлароқ, бу каналларнинг деярли барчасининг фаолияти қонуний бўлиб, қоидаларимизга бутунлай мос келарди. Уларнинг ягона умумий белгиси Франция ва Молдoва ҳукуматларига ёқмайдиган сиёсий позицияларни ифода этиш эди. Биз бу талабни (каналларни блоклашни) бажаришни рад этдик», — дея қўшимча қилди Telegram асосчиси.