Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди

Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда каталонияликларнинг иккинчи голини урди. Бу гол польшалик футболчи учун профессионал фаолиятидаги 700-гол бўлди.

Левандовски Польша футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади, катталар даражасида у аввал «Лех», Дортмунднинг «Боруссия»си, «Бавария» ва бошқа жамоалар сафида тўп сурган. Жами клуб даражасида шу вақтга қадар Роберт 830 та ўйин ўтказиб, 614 та гол урган ва 155 та голли узатма амалга оширган.

Польша терма жамоаси сафида эса ҳужумчи 160 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол ва 36 та самарали узатма қайд этган.

Каталонияликлар сафида Левандовски 2022-йилдан бери тўп сурмоқда. У «Барселона» таркибида 154 та ўйинда 105 та гол урган ва 20 та голли узатма берган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: