Тошкент вилоятида айиқ ўлдирилгани айтилмоқда

Вилоят Экология бошқармаси шу мазмундаги хабарга изоҳ берди.
Унга кўра, Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигида Тян Шан қўнғир айиғи, дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 70-80 метр баландликдаги қоядан йиқилиб тушган.
Аммо айиқнинг ўлими сабаби ЎзФА Зоология институти экспертиза марказининг хулосасига асосан аниқланади. Унгача айиқ жасади вақтинча сақлаб турилади.