Мумбайда янги аэропорт очилади

Мумбайда янги аэропорт очилади

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида янги Нави Мумбай халқаро аэропорти фойдаланишга топширилмоқда. У шаҳар аэропортидаги тирбандликни камайтириши кутилмоқда.

Аэропорт 1 100 гектар майдонда жойлашган ва икки учиш-қўниш йўлагига эга. Келгусида йилига 90 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши режаланган.

“Indigo”, “Akasa Air” ва “Air India” авиакомпаниялари бу аэропортдан парвозларни бошлайди. Унда текширув ва хизмат кўрсатиш жараёнлари рақамли тизим асосида амалга оширилади.

Аэропорт шаҳардан узоқда жойлашгани сабабли транспорт муаммолари бўлиши мумкин. Шунга қарамай, у Ҳиндистон ҳаво қатнови учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: