АҚШдаги шатдаун фонида олтин нархи рекорд даражада кўтарилди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, Comex қимматбаҳо металлар биржасида декабр ойидаги олтин фючерслари нархи 0,72 фоизга ошиб, энг юқори нуқтада бир унция (31,1 грамм) учун $3901,2 га етди.
«Олтин нархининг ошишига АҚШ меҳнат бозори бўйича ижобий бўлмаган кутилмалар ва Федерал захира тизимининг фоиз ставкасини пасайтириши ҳам таъсир кўрсатмоқда», дея ёзмоқда Reuters.