ДИҚҚАТ! Safe Road YHXX иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш хизмати ишга тушди

Бунда аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги чиройли рақамларнинг барчаси жисмоний шахслар учун 7 млн сўмдан сотувга чиқарилди (базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари).
Юридик шахслар учун эса 10,3 млн сўм (25 баравар).
Юқорида айтилганидек, 1-босқичда аукционга чиқарилиб, сотилмаган рақамлар базага киритилган. 1 январдан бошлаб, исталган ҳарф комбинацияси ва рақамни терган ҳолда 7 млн сўмга чиройли рақам сотиб олиш мумкин бўлади.