Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони валиаҳдига ишонч ёрлиқларини топширди

Нодиржон Турғунов 30 дан ортиқ давлат элчилари билан бир қаторда Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маълумот учун, Нодиржон Турғунов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Баҳрайн ва Иорданиядаги элчиси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ҳам ҳисобланади.