8 йилда фармацевтика саноатида қандай ўзгаришлар бўлди?

8 йилда фармацевтика саноатида қандай ўзгаришлар бўлди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, сўнгги 8 йилда фармацевтика саноати жадал ривожланиб, стратегик тармоқлардан бирига айланди. 2017–2024 йилларда соҳани ривожлантириш бўйича 50 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди.

Асосий кўрсаткичлар:

Бозор ҳажми 1,8 бараварга ўсиб, 2 млрд долларга етди.

Маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн сўмга етди.

Дори воситалари ишлаб чиқариш 1,5, тиббий жиҳозлар — 3 бараварга ошди.

Маҳаллий маҳсулотлар сони 2 777 тага етди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сони 2017 йилдаги 146 тадан 2024 йилда 202 тага етди. Улардан 61 таси дори-дармон воситалари, 38 таси тиббий ускуналар, 103 таси эса тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Соҳага инвестициялар ҳажми 6 бараварга ўсиб, 2024 йилда 310 млн доллар, шундан 158 млн доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: