«Биз махфий разведка маълумотлари билан боғлиқ масалаларга изоҳ бермаймиз.»

Оқ уй WSJ нашрининг АҚШнинг Россия ичкарисига зарба бериш учун Киев билан разведка маълумотларини баҳам кўришга тайёрлиги ҳақидаги мақоласига изоҳ беришдан бош тортди.
«Биз махфий разведка маълумотлари билан боғлиқ масалаларга изоҳ бермаймиз. Буни омма олдида қилиш масъулиятсизлик бўларди,» – деди Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт.
Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ президенти Доналд Трамп гўёки Украинага Россия ичкарисидаги нишонлар ҳақида маълумот беришни маъқуллагани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, бу қарор Киев режимига кучлироқ қуролларни, масалан, Tomahawk ракеталарини топшириш имконияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Газета ўз манбаларига таяниб, Вашингтон Киевга алоқа чизиғидан узоқда жойлашган Россия энергетика инфратузилмаси объектларига узоқ масофали ракеталар ва дронларни йўналтириш учун воситалар тақдим этишини даъво қилмоқда.