Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси билан оғзаки келишувга эришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мураббий Фабио Каннаваро билан оғзаки келишувга эришди. Расмий шартнома 1-2 кун ичида имзоланади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Миллий жамоани Кувайтга қарши ўйинда (9 октябрь) Темур Кападзе, Уругвайга қарши баҳсда (14 октябрь) эса Каннаваро бошқариши кутилмоқда.