Ўзбекистон ҳаво ҳудуди энди UZ коди билан белгиланади

2025 йил 2 октябрдан мамлакат аэронавигация тизимида муҳим тарихий ўзгариш амалга оширилди:
🔹 миллий ҳаво ҳудуди энди UZ коди билан танилади;
🔹 республика бўйлаб ягона абсолют ўтиш баландлиги — 13 000 фут, ягона ўтиш эшелони эса — FL150 жорий этилди.
Бу нима дегани?
Янги тизим Ўзбекистон ҳаво ҳудудини жаҳон авиацияси харитасида янада аниқроқ кўрсатади. Бу эса парвозларни:
➖ хавфсизроқ,
➖ самаралироқ,
➖ экологик жиҳатдан қулайроқ қилади.