Ўзини ҳурмат қиладиган ХОЖИ акалар!..

Ўнтача инстаблогер бор, фикру хаёли пулда, рекламадан бошқа ҳеч нарса олмайди.
Шуларни оғзидан чиқадиган тўртта сўздан биттаси «ҳожака» бўб қолди.
Ҳааа ҳожака, оббо ҳожака, писмиқ ҳожака, шустрий ҳожака, чатоқ ҳожака, сахий ҳожака, дерзкий ҳожака ва хоказо ҳожакалари бор буларни. Кўчада яхши нармални ҳожи акаларга дуч келиб қолсам уларга ҳожи ака деб мурожаат қилишгаям тилим бормай қолди буларни дастидан. Яна энг абсурд матахлар, бир тийинга қиммат БАДлар, эркаклик саломатлигига оид қоришмалардан тортиб, массаж салонларини рекламаларигача шуларда.
Реклама берувчилардаям фаросат йўқ менимча.
Булар атай қиладими нимаа бало.
Фаррух Самарқандий