Россия НАТОга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар бемаънилик

Россия НАТОга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар бемаънилик

РФ президенти “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Унинг асосий баёнотлари:

▪️Агар кимдир Россия билан тенглашмоқчи бўлса, марҳамат — уриниб кўрсин. Биз Европанинг ҳарбийлашувига ўз жавобимизни тезда берамиз.

▪️Бугун дунёда вазиятга таъсир ўтказишга интилган давлатлар сони тарихда ҳеч қачон бунчалик кўп бўлмаган.

▪️Россия икки марта НАТОга қўшилишга тайёрлигини билдирган, аммо иккаласида ҳам рад этилди.

▪️Биз Ғарб билан ҳамкорликка тайёр эдик, лекин улар стереотиплардан воз кечмади. Улар ҳануз мутлақ ҳокимият васвасасидан қутула олмаяпти.

▪️ Бир нарсани аниқ айтаман: дунёда ҳаммага нимани қилишни буюрадиган мутлақ куч йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди.

▪️Дунёда барқарор ечим фақат барчани ёки кўпчиликни қониқтирадиган келишув асосида бўлиши мумкин.

▪️Россияга қарши қўлланилган жазо чоралари тўлиқ барбод бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: