Чехияда парламент учун икки кунлик сайловлар якунланди

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Чехия Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловда қатнашиш даражаси тахминан 55 фоизни ташкил этган.
Сўровномаларга кўра, сайловларда собиқ бош вазир Андрей Бабиш бошчилигидаги мухолифатдаги ўнг қанот АNO партияси (“Норози фуқаролар ҳаракати”) ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда. Унинг асосий рақиби амалдаги бош вазир Петр Фиала бошчилигидаги ҳукмрон ўнг-либерал коалиция SPOLU (“Бирга”) ҳисобланади.
20 фоиз сайлов бюллетенлари қайта ишланганидан сўнг, АNO 39,2 фоиз натижа билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда 19,4 фоиз овоз билан ҳукмрон SPOLU коалицияси ва уларнинг иттифоқдоши STAN партияси 10,7 фоиз билан жой олган. Ўта ўнг қанот SPD партияси эса 8,4 фоизга эга бўлган. SPD АNO’нинг потенциал иттифоқдошларидан бири сифатида кўрилмоқда.
АNO етакчиси Андрей Бабиш Украинага ёрдам беришга қарши бўлиб, бу борада Орбан ва Фицога ҳамфикр ҳисобланади.