Дунёда мол гўшти рекорд даражада қимматлади

Дунёда мол гўшти рекорд даражада қимматлади

Жаҳон банки маълумотларига кўра, мол гўштининг нархи 1960 йилдан буён кузатилган энг юқори қийматга етган — $6,9/кг. Бу ишлаб чиқарувчи нархи.

Ҳисоботда бунинг бир неча сабаблари келтирилган:
▪️Умумжаҳон инфляцияси,
▪️Узоқ ишлаб чиқариш цикли,
▪️АҚШ ва Хитойдаги истеъмол ўсиши,
▪️Сут маҳсулотлари қимматлаши,
▪️Иқлим ўзгариши: қурғоқчилик ва яйловлар камайиши, озуқа қимматлаши.

Ҳисоботга кўра, энг йирик мол гўшти ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири АҚШда экологик омиллар туфайли қорамол сони 1951 йилдан бери энг паст даражага тушган.

Шунингдек, Европа Иттифоқининг кўплаб давлатларида мол гўшти нархлари ошиши кузатилди. Хитойда ҳам чўчқа гўшти ва бошқа турли гўштлар нархлари ошган.

Австралия, Бразилия, Аргентина каби мол гўшти экспортчилари ҳам нархлар кўтарилишига дуч келмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: