Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 25–26 октябрь кунлари Бишкекда ўтадиган бокс оқшомида мексикалик Рене Калистога қарши рингга чиқади. Жанг ўта енгил вазн (50,8 кг) тоифасида бўлиб ўтади ва ғалаба Ҳасанбойга IBF рейтингида 2-ўринга чиқиш имконини беради.

Дўсматов ҳозиргача 7 та жангда қатнашиб, барчасида ғалаба қозонган. Калисто эса 25 жангдан 23 тасида ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Айни пайтда IBF рейтингида Калисто 7-ўринда, Дўсматов эса 8-ўринда турибди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: