Американинг Gulf Oil компанияси Ўзбекистонда 100 га яқин АЁҚШ очмоқчи

Американинг Gulf Oil компанияси Ўзбекистонда 100 га яқин АЁҚШ очмоқчи

Аввалроқ Ўзбекнефтгаз ва АҚШнинг Gulf Oil компанияси бутун мамлакат бўйлаб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини барпо этишни кўзда тутувчи $100 млнлик меморандумни имзолагани ҳақида ёзгандик.

Лойиҳа тўлиқ равишда хорижий таъсисчи томонидан амалга оширилади. Бу маълумотни Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати тақдим этди.

Хусусан, мамлакатнинг барча ҳудудларида 100 тагача ёқилғи қуйиш шохобчаси барпо этиш режалаштирилган. Биринчи навбатда, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш доирасида, асосий магистраль йўллар бўйлаб ёқилғи қуйиш шохобчалари ишга туширилади.

Ёқилғи умумий белгиланган қоидалар бўйича Товар-хомашё биржасида (ЎзРТХБ) харид қилинади, шунингдек, импорт бўйича мустақил равишда олиб кирилади.

“Ўзбекнефтгаздан алоҳида имтиёзлар ёки тўғридан-тўғри етказиб беришлар бўлмайди”, — дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.

Вазирлик Ўзбекнефтгазнинг танланишини Америка компаниясига Ўзбекистон ҳудудида лойиҳани амалга ошириш учун давлат ҳамкори зарурлиги билан изоҳлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: