Сумидаги темирйўл вокзалига икки марта зарба берилди

Бу ҳақда Украина жамолар ва ҳудудлар вазири Алексей Кулеба маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи зарба Терешчинская–Новгород-Северский йўналишидаги шаҳар атрофи поезд локомотивига берилган. Иккинчи зарба эса Киев–Шостка йўналишидаги поезд электровозига берилган.
«Ҳужумлар оқибатида жароҳат олганлар бор. Тиббий бригадалар жабрланганларни шифохоналарга олиб кетишди ва зарур ёрдам кўрсатмоқда. Бошқалар қутқарувчилар назорати остидаги бошпаналарда жойлашган ва хавф тугагач эвакуация қилинди,” — деб ёзди Кулеба.
Аввалроқ, Россия Украинадаги йўловчи поездига ҳужум қилгани, 30 дан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.